Латвия 1000 дан ортиқ дронларни Украинага топшириш учун тайёрлади.
Бу ҳақда Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудс маълум қилди/
"Латвия дрон ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз, у ҳар хил турдаги 1000 дан ортиқ жанговар дронлардан иборат бўлган охирги партия тайёрланди”, — деб ёзади Спрудс.
Унинг таъкидлашича, дрон коалициясига Латвия ва Буюк Британия бошчилик қилади. Вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йилда Латвия коалиция доирасида дронларни сотиб олиш учун яна 20 миллион евро ажратади.