Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лас-Вегасдаги Трампга тегишли меҳмонхона олдида Cybertruck электромобили портлади

Лас-Вегасдаги Трампга тегишли меҳмонхона олдида Cybertruck электромобили портлади

Полиция маълумотларига кўра, 1 январь куни маҳаллий вақт билан соат 8:40 атрофида Tesla Cybertruck автомобили Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси олдида портлаган.

Портлаш оқибатида автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна етти киши енгил тан жароҳати олди.

Матбуот анжуманида Лас-Вегас полиция департаменти шерифи Кевин Макмехилл портлаш видеосини намойиш қилди.

CNN маълумотларига кўра, автомобилга бир неча бензин тўлдирилган канистралар ва фейерверклар ортилган бўлган. Ҳайдовчи кабинадан туриб уларни портлатиб юборган.

Шериф Макмехиллнинг айтишича, полиция воқеанинг Янги Орлеан терактига алоқадорлигини текширмоқда.

Лас-Вегасдаги “Trump” меҳмонхонаси олдида портлаган Cybertruck Янги Орлеандаги одамлар устига ҳайдалган машина каби Тuro иловаси орқали ижарага олинган, деб хабар бермоқда AP.

Портлаш ижарага олинган Cybertruck машинасига жуда кўп миқдорда пиротехника ортилгани ёки салондаги бомба туфайли содир бўлган. Портлашнинг электромобилнинг ўзига алоқаси йўқ, унинг телеметрияси ижобий”, — деб баёнот берди Tesla асосчиси Илон Маск.

Киритилди: 10:29 02.01.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!