Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал жиддий жароҳат сабаб сафдан чиқди

Ламин Ямал жиддий жароҳат сабаб сафдан чиқди

«Барселона» вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасидаги «Сельта»га қарши ўйинда жароҳат олди. 18 ёшли футболчи 40-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб гол урди, бироқ биринчи бўлим охиригача майдонда қола олмади – Ханс-Дитер Флик ёш юлдузни алмаштиришга мажбур бўлди.

Журналист Рожер Торельо берган маълумотларга кўра, дастлабки тиббий кўриклар Ямальнинг тизза ости пайи мушаклари йиртилганини аниқлаган. Агар ушбу ташхис тасдиқланса, футболчи тахминан беш ҳафтани ўтказиб юборади ва майдонга фақат Жаҳон чемпионати олдидан қайтади.

Ламин Ямал томонидан киритилган гол «Сельта» билан баҳсда ягоналигини сақлаб қолди. 25 апрель куни каталонияликлар Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Хетафе» меҳмони бўлишади.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!