Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Лагерларда аёллар шафқатсиз тарзда зўрланяпти»

«Лагерларда аёллар шафқатсиз тарзда зўрланяпти»

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда Евроньюс хабар бермоқда.

Torchlight Uyghur Group номли гуруҳ томонидан хитойчадан ўгирилган мактубда Берик лақабли хавфсизлик хизмати ходимининг бошидан ўтказганлари ҳикоя қилинган. У авваллари видеотасвирчи бўлиб ишлаганини, лагерда видеокузатув пунктида ишлаганини ва у ерга ишга кирганидан пушаймон бўлганини айтган. Берикнинг сўзларига кўра, лагер ходимлари у ерда сақланаётган уйғур аёлларини жинсий зўрлаш билан шуғулланиб келади.

Берик ишдан бўшаб, Хитойдан қочиб кетган. Torchlight Uyghur Group вакили Эркин Озоднинг айтишича, Берик айни пайт хавфсиз жойда, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга маълумот бериши кутиляпти.

Шарқий Туркистон пойтахти Урумчининг жануби-ғарбида жойлашган Дабанченг лагерида ўн минглаб уйғур сақланатаётгани тахмин қилинади.

Киритилди: 15:53 19.05.2019. Ўқилди: 10702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!