Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига. Рафиньянинг хет-триги «Барселона»га «Севилья» устидан ғалаба келтирди

Ла Лига. Рафиньянинг хет-триги «Барселона»га «Севилья» устидан ғалаба келтирди

«Барселона» Испания Ла Лигасининг 7-турида сафарда «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар 19-дақиқада ҳисобни очди. «Милан»дан ижара асосида келиб қўшилган Юссуф Фофана гол муаллифи бўлди.

Каталонияликларга ғалабани Рафиньянинг хет-триги келтирди. 29 ёшли бразилиялик футболчи 22-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 52-дақиқада «Барселона»ни олдинга олиб чиқди ва 69-дақиқада учинчи голини урди.

Шу тариқа, Рафиньянинг жорий мавсумдаги Ла Лигада урган голлари сони 12 тага етди. У бу натижани атиги 7 турда қайд этди.

Рафинья XXI асрда Ла Лига мавсумининг дастлабки 7 та учрашувида камида 10 та гол урган учинчи футболчи бўлди. Бунгача бундай натижага Лионель Месси ва Криштиану Роналду эришган.

«Барселона» мавсум бошидан буён кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди ва 21 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 13 очкога эга «Севилья» эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 07:50. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!