Испания Ла Лигаси 2025/2026 йилги мавсум 29-туридан ўрин олган «Барселона» — «Райо Вальекано» учрашуви якунланди. Беллашув «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо 24-дақиқада киритди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа гол уриш учун бир нечта имкониятларга эга бўлишди. Айниқса, "Барса" дарвозабони Жоан Гарсия бир нечта сэйв намойиш этиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
29 турдан сўнг «Барселона» 73 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Райо Вальекано» эса 32 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Келаси турда «Райо Вальекано» 3 апрель куни ўз майдонида «Эльче»ни қабул қилади. «Барселона» эса бир кундан сўнг меҳмонда Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Испания — Примера. 29-тур
«Барселона» — «Райо Вальекано» - 1:0
Гол: Араухо, 24