Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кёлнда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба зарарсизлантирилди

Кёлнда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба зарарсизлантирилди

Шаҳар ҳукумати Иккинчи Жаҳон урушидан қолган 500 кг оғирликдаги Америка бомбаси портлатилиб, зарарсизлантирилганини маълум қилди. Расмийлар бу 1945 йилдан бери бомба йўқ қилиш бўйича энг қийин операция бўлганини таъкидлашмоқда, чунки у топилган жой яқинида бир нечта тиббий клиникалар мавжуд.

Операцияни амалга ошириш учун 650 га яқин бемор бўлган учта касалхонанинг хавфсизлигини таъминлаш керак эди. Хавфсиз кўчирилиши мумкин бўлмаган баъзи беморлар шифохоналардан биридаги “хавфсиз хона”га кўчирилди, бу эса “операция режалаштирилганидек ўтмаган бўлса ҳам” ҳеч қандай хавф бўлмаслигини кафолатлади.

Ҳудуднинг 6400 нафар аҳолисидан 11 октябр куни эрталабдан комендантлик соати эълон қилингунга қадар уйларини тарк этишлари сўралган. Бомбаларни зарарсизлантириш амалиётида 1300 га яқин кўнгилли турли соҳаларда ёрдам кўрсатди.

Киритилди: 15:10 12.10.2024. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!