Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

КХДР Россияни қурол-яроғ билан тўлдирмоқда

КХДР Россияни қурол-яроғ билан тўлдирмоқда

Фақатгина 2024 йил давомида Россия КХДРдан 9 миллион донагача артиллерия снарядлари ва реактив ўқ-дорилар олди. Бу олдинги баҳоларга қараганда анча кўп. Ушбу маълумотлар БМТга аъзо 11 давлат томонидан ташкил этилган Санкциялар мониторинги бўйича кўп томонлама гуруҳнинг (МСМТ) биринчи ҳисоботида келтирилган.

Мониторинг маълумотларига кўра, ўтган йил мобайнида Россия денгиз кемалари КХДР портларидан Узоқ Шарқдаги Россия портларига турли турдаги ва калибрдаги тахминан 9 миллион дона ўқ-дори, жумладан 122 ва 152 мм калибрли асосий артиллерия снарядларини - жами 4,2 дан 5,8 миллион донагача ташиган.

Бундан ташқари, ўтган йили Россия Шимолий Кореядан қуйидагиларни олди:

• кейинчалик Украина ҳудудига қарата учирилган камида 100 та баллистик ракета,

• Кореяда ишлаб чиқарилган узоқ масофали 170 мм калибрли ўзиюрар артиллерия қурилмалари,

• 240 мм калибрли реактив ялпи ўт очиш тизимлари,

• 200 дан ортиқ техника бирлиги, шу жумладан ўзиюрар тўплар, реактив тизимлар ва ҳар иккала турдаги қуролларни қайта ўқлаш учун транспорт воситалари.

• танкка қарши ракеталар.

Бундан ташқари, ҳисоботда россияликлар томонидан Украинага отилган снаряд ва ракета парчалари ўрганилган кўплаб терговларга ҳаволалар келтирилган. Ушбу парчалар асосида бундай қуролларнинг Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланган.

Киритилди: 21:11 29.05.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!