Аввалроқ Шимолий Корея давлат матбуоти Кимнинг Ядро қуроллари институтига ташрифи ҳақида хабар берган эди, у ерда қурол учун юқори бойитилган уран центрифугаларда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, КХДР етакчиси ядровий захираларни кўпайтиришга буйруқ бергани маълум бўлди.
"Шимолий Корея уранни ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлганидан ҳам кўпроқ ҳажмда бойитиши мумкин. Улар сезиларли миқдорда ядровий заҳира яратиш учун етарли даражада бойитилган уран ишлаб чиқарган. Асосий ташвиш шундаки, ортиқча миқдордаги уран энг юқори нарх таклиф қилган давлатга йўналтирилиши мумкин", — дея фикр билдирди америкалик ядровий қурол муҳандиси ва МАГАТЭнинг хавфсизлик чоралари бўйича собиқ директори Роберт Келли.