Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский мамлакат президенти Владимир Зеленскийга Россиянинг Шимолий Кореядан ҳарбий хизматчиларни жалб қилгани ҳақида ҳисобот берди.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, 27—28-октабр кунлари Шимолий Кореянинг биринчи ҳарбийлари Россия томонидан жанговар ҳудудларда қўлланилади.
Зеленский Ғарбни бунга «кўзларини юмиб, чалкаш изоҳлар билан» эмас, балки Москва ва Пхенянга «аниқ босим» билан жавоб беришга чақирди.