Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Куёв келинни ҳимоя қилиб, унинг отасини ўлдирди

A A A
Куёв келинни ҳимоя қилиб, унинг отасини ўлдирди

Киев вилоятининг Переяслав-Хмельницк шаҳрида йигит ўз хотинини ҳимоя қилиш мақсадида унинг отасини ўлдирганлиги ҳақида полициянинг матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда «segodnya.ua» сайти хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, йигит хотини билан отасининг жанжалини тўхтатиш учун 45 ёшли жабрланувчини итариб юборади. Бунинг натижасида эркак темир батареялар устига боши билан йиқилади ва миясига қон қуйилади. Бу ҳодиса унинг ўлими билан тугайди.

Йигитни шу заҳоти қўлга олишади. Полиция айбланувчини  махсус изаляторда сақламоқда. Суриштирув ишлари давом этиб, ҳозирда Украина Жиноят кодексининг «Қасддан одам ўлдириш» моддасига асосан айбланмоқда.

Киритилди: 15:45 17.07.2018. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар