Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Кушербаев: "Халқни норози қилиб келган Ғофуржон Мирзаев Президентга яхши маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман..."

Кушербаев: "Халқни норози қилиб келган Ғофуржон Мирзаев Президентга яхши маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман..."

Бугун, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини маълум қилинган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев янги маслаҳатчи бўйича шахсий мулоҳазаларини эълон қилди.

"Сирдарёда Сардоба сув омбори талофатидан жабр кўрган тадбиркорларга компенсация пулларини тўлиқ қоплаб бермаган, Президент Администрацияси топшириқларини ҳам бажармай, тадбиркорларни норози қилиб келган Ғофуржон Мирзаев Президентга маслаҳатчи бўлибди.

У давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ҳисобланади. Очиғи мен ҳеч кутмагандим, "шок"даман.

Бу кишини тадбиркор ва фуқароларни норози қилиб келгани учун кўп танқид қилганман ва уларнинг Президентга яхши ва холис маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман. Кўрамиз Ғофуржон Мирзаев янги лавозимидан фойдаланиб ўзини танқид қилганларга босим ўтказиб, ишдан четлатишни бошлайдими йўқми. Майли ўлмасак кўраверамиз", - дея ёзиб қолдирди фаол депутат.

Киритилди: 19:44 25.11.2022. Ўқилди: 6159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!