Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Курскни қайтариб олиш учун Россияга қанча аскар керак?

Курскни қайтариб олиш учун Россияга қанча аскар керак?

Украинанинг Россия ҳарбий қисмларига қарши кучли зарбаси ва РФ ҳудудига уч ҳафталик ҳужуми ҳарбий ва сиёсий натижа бераётгани эътироф этиляпти. Россия самолётларини чегара яқинидаги аэродромлардан олгани, Украинага ташланаётган бомба сони камайгани айтилган. Ҳафта давомида Москва қиммат турар-жойларини ҳимоя қилиш чорасини кўраётгани ҳақидаги далиллар ҳам оммага сиздирилди.

Мустақил таҳлилчилар фикрига кўра, июнь ойи иккинчи ярмидан июль ўрталаригача Россия кучлари самолёт ва вертолётларини ҳам чегарадан узоқлаштирган. Украина телеканалларида Курск ҳужуми мамлакат шимоли-шарқига авиация юриши анча камайгани гапирилмоқда. Масалан, Суми вилоятига аввал 30-50 тагача “Зенит” ракетаси отилган бўлса, сўнгги кунларда бу кўрсаткич 3-4 тага тушган.

Москва Украинадан қанча аскарини олиб кетгани тўғрисида турлича тахмин бор. Бош қўмондон Александр Сирский ушбу рақамни 30 мингтагача эканини фараз қилди. Вашингтонда жойлашган Урушни ўрганиш маркази Курскдаги бой берилган ҳудудни қайтариб олиш учун РФга 60 минг аскар зарурлигини айтди.

Киев АҚШнинг узоққа учадиган қуроли билан зарба бериш чекловини олиб ташлаш бўйича музокара устида ишламоқда. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Британия ва Франция томонидан тақдим этилган “Storm Shadow” ёки АҚШнинг “ATACMS” каби узоқ масофага учадиган ракеталар Киев режимини террор ташкилотига айлантиришини билдирди. Уч ҳафта ичида Украина 1294 квадрат километр майдонни босиб олган, 100 аҳоли манзилини ўз назоратига олган.

Украина ўз олдига 2024 йил 1 миллион қисқа масофали, 10 минг ўрта масофага мўлжалланган ва 1000 дан ортиқ 1000 километрга уча оладиган дрон яратиш вазифасини қўйган эди. Сешанба куни Зеленский мамлакат ўзининг биринчи баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди.

Киритилди: 09:23 31.08.2024. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!