Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Курск вилоятининг 240 дан ортиқ аҳолиси Украина қуролли кучларининг бостириб кириши туфайли жабр кўрди

Курск вилоятининг 240 дан ортиқ аҳолиси Украина қуролли кучларининг бостириб кириши туфайли жабр кўрди

Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб киришидан бир ойдан ортиқ вақт ўтиб Курск вилоятининг 240 дан ортиқ аҳолиси жароҳат олди . Бу ҳақда Курск вилояти соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Павел Алименко брифинг чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .

Украина ҳарбийлари 6 август куни Россия ҳудудига бостириб кирди.

«Жами 2024 йилнинг 6 августида Курск вилоятида ўққа тутилиши натижасида 243 нафар тинч аҳоли, шу жумладан, 11 нафар бола жароҳатланган», — деди Алименко.

Айни пайтда 38 бемор стационарда даволанмоқда, улардан бир нафари бола.

Киритилди: 17:03 10.09.2024. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!