Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Курск операцияси иш бердими ўзи?

Курск операцияси иш бердими ўзи?

Украина бош қўмондони Курск операцияси ишлаётганини айтди.

Украинанинг Россиянинг жанубий Курск вилоятига бостириб кириши самара бермоқда ва олти кундан бери шарқий фронтнинг муҳим секторида Россиянинг ҳеч қандай олдинга силжиши кузатилмади, деди украиналик олий ҳарбий қўмондон Александр Сирский пайшанба куни CНН телеканалига берган интервьюсида.

«Охирги олти кун ичида душман Покровск йўналишида бир метр ҳам олдинга силжигани йўқ. Бошқача айтганда, стратегиямиз ишламоқда», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Курскга бостириб кириш «нафақат ҳарбийлар, балки бутун Украина аҳолисининг руҳий ҳолатини сезиларли даражада яхшилаган».

Айни пайтда президент Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида Украина қўшинлари Курскда ўз позицияларини ушлаб турганини айтди ва «ҳар бир операция куни билан биз Россия бу урушда мағлуб бўлиши мумкинлигини бутун дунёга исботлаймиз».

Киритилди: 16:01 06.09.2024. Ўқилди: 5077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!