Курдистон ишчилар партияси етакчиси Абдулла Ўжалан курдларни қуролларини ташлашга чақиришга тайёр.
Бу ҳақда курдпараст Тенглик ва демократия турк халқ партияси (DEM) икки депутатининг 29 декабр куни берган баёнотига таяниб, Reuters хабар қилмоқда.
Абдулла Ўжалан ҳозирда Туркиядаги қамоқхонада умрбод қамоқ жазосини ўтмоқда.
"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи етакчиси Аҳмад аш-Шараа Al Arabiya телеканалига берган интервюсида Суриядаги ўтиш даври ҳукумати курдларнинг “Сурия демократик кучлари” (СДК) билан жанг қилиш ниятида эмаслигини ва улар билан музокалар олиб борилаётганини бидирди. Шунингдек, аш-Шараа Суриядаги янги ҳокимиятнинг СДКни Сурия Қуролли кучлари таркибига қўшишни мақсад қилганини айтди.