Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто фикр билдирди.
Петер Сиярто яна бир бор Будапешт Киевга қурол етказиб бермагани ва етказиб бермаслигини, Европа Иттифоқи ва НАТОда Украинага қурол билан ёрдам бермаётган ягона давлат бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Венгрия ТИВ раҳбари, шунингдек, Украинага Ғарб қуроллари билан Россиянинг ички ҳудудларига зарба беришга рухсат бериш ғоясини қоралашини билдирди.