Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Кўп қаватли уйлардан бирида даҳшатли ёнғин: 3 киши ўлди, 27 киши жароҳатланди

Кўп қаватли уйлардан бирида даҳшатли ёнғин: 3 киши ўлди, 27 киши жароҳатланди

Парижнинг 11-округидаги домлардан бирида ёнғин содир бўлди. Натижада 3 киши ўлди, 27 киши жароҳатланди, деб ёзади "France Info" радиоси.

Маълумотларга кўра, воқеа 1970-1980 йилларда қурилган 6 қаватли уйнинг биринчи қаватида шанба куни соат эрталабки 5 да бошланган. Ёнғин жойига етиб келган қутқарув хизмати раҳбари Флориан Луантьернинг айтишича, оловни ўчириш учун бир неча соат вақт кетган, аммо бахтсиз ҳодиса катта зарар келтирган.

Жабрланганлар айни дамда шифокорлар назоратида, улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ёнғин сабаболари ўрганиляпти. Хабарларга кўра, ёнғин йўлакда бошланган, кейин эса юқори қаватларни қамраб олган.

Киритилди: 18:45 22.06.2019. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!