Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Кун хабари: Хонанда Лола, ниҳоят, турмушга чиққанини эълон қилди

A A A
Кун хабари: Хонанда Лола, ниҳоят, турмушга чиққанини эълон қилди

Хонанда Лоланинг шахсий ҳаёти мухлислари учун доимо қизиқ бўлиб келган. Сабаби, хонанда ўзининг ижтимоий тармоқда саҳифасида иккинчи марта турмуш қургани, оилавий бахти ҳақида кўп марта постлар қолдирган. Аммо, хонанда турмуш ўртоғининг кимлиги, тўй маросими қачон ва қаерда бўлиб ўтганини қаттиқ сир сақлаб келаётган эди. Ниҳоят, Лола ўз сирларини ошкор қилди. 34 баҳорни қаршилаган Лола Йўлдошева ўз саҳифасида тўй либосидаги суратини эълон қилди.

Узоқ вақтдан бери шу фотони қўйишни истардим , - деб пост қолдирган Лола.

Суратда қаймоқ рангли дабдабали тўй кўйлагини кийган Лола фотосуратчилар қаршисида тўй альбоми учун суратга тушмоқда. Лоланинг атрофида синглиси ҳамда оппоқ кўйлакдаги қизи ҳам бор. Лоланинг яқинлари қуршовида тўй кўйлагини кийгани оилавий маросим ташкил этилганидан дарак беради.

Эслатиб ўтамиз, Лола 2005 йилда илк бор турмушга чиққан ва 2007 йилда қизи Шахина ҳамда 2009 йилда ўғли Диёр дунёга келган.

Хонандага Aniq.uz таҳририяти номидан оилавий бахт тилаймиз.

Киритилди: 12:53 26.04.2019. Ўқилди: 11638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!