Кеча Истанбулда кучли бўрон юз берди ва маҳаллий аэропортларнинг фаолиятига халақит берди.
Истанбул халқаро аэропорти ва "Sabiha Gokchen" аэропортига йўл олган бир нечта рейслар ўз вақтида қўна олмади.
Истанбулнинг Европа томонидаги бир нечта ҳудудларида ҳам сув тошқини қайд этилди. Кучли шамол дарахтларни илдизи билан ағдариб ташлади ва турар-жой биноларининг томларини йиртиб ташлади. Йиқилган дарахтлар шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида тўхтаб турган машиналарга зарар етказди.
Ҳеч қандай қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.