Ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудида содир бўлганлиги айтилаётган видеолавҳа фаол кузатувчиларимиз томонидан @SirdaryoBOT орқали келиб тушди.
Ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра мактаб ўқувчилари эканлиги айтилаётган Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи ўсмир йигитлардан бири — иккинчисига дўқ уриб, ҳақоратлаб, уни тиз чўктирган.
Ушбу ҳолат тегишли идоралар вакиллари томонидан ўрганилиб чиқилишига умид қилиб қоламиз.