Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Kpler таҳлилларига кўра, жорий йилда Кубага фақат Мексикадан 84,9 минг баррель нефть етказиб берилган. Агар яқин ҳафталарда янги танкерлар келмаса, мамлакатда ёқилғи захиралари уч ҳафта ичида тугаши мумкин.
Мутахассислар дизель ёқилғиси етишмовчилиги транспорт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва сув таъминотига жиддий зарба беришини таъкидламоқда.