Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котибининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари Бала Чандран Тарман билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Куала-Лумпурнинг 2025 йилда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясида (АСЕАН) раислиги доирасидаги олий даражадаги мулоқот истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама платформалардаги ташаббус ва номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Малайзия техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакилларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида Куала-Лумпур шаҳрида режалаштирилган иқтисодий дипломатия, давлат бошқаруви, коррупцияга қарши кураш, ислом молияси ва банк иши, ҳалол саноати, ҳудудий иқтисодий ривожланиш, АКТ, таълим, киберхавфсизлик, туризмни бошқариш каби ўқув курсларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида келиб олинди.

Киритилди: 09:54 28.03.2024. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!