Португалиялик футболчи кетма-кет 24 календар йилида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.
Португалиялик суперюлдуз янги йилни Саудия Арабистони Про-лигасида "Ал-Насср" учун гол уриб бошлади ва шу пайтгача ҳеч бир футболчига насиб этмаган ютуққа эришди.
Рекорд ўрнатувчи серия
Роналду деярли бир ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтиб, пайшанба куни "Ал-Охдуд"га қарши ўтказилган ўйинда пеналтидан гол урди ва жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Бу гол унинг фаолиятидаги 917-голи бўлиб, Саудия Про-лигасидаги 60 та ўйинда 60 та гол урганини англатади. Шу тариқа, Роналдо профессионал фаолияти давомида кетма-кет 24 календар йили гол урган футбол тарихидаги биринчи ўйинчига айланди.
2002 йилда Лиссабоннинг Спортинг жамоасида дебют қилганидан бери Роналду 2025 йилгача гол уриш бўйича узлуксиз сериясини сақлаб қолди.