Бу ҳақда Тhe Washington Post хабар бермоқда.
АҚШнинг сайланган президенти бу ғояни омма олдида қўллаб-қувватлади.
Баъзи криптовалюта тарафдорлари ҳатто биткоиндан АҚШ давлат қарзини тўлаш учун фойдаланишга умид қилишади. Уларнинг фикрига кўра, миллиардлаб долларлик токенларни сотиб олиш ва "нархи кескин кўтарилади" деган умидда уларни ўнлаб йиллар давомида ушлаб туриш керак.
Иқтисодчилар ва фискал экспертларнинг таъкидлашича, бундай ҳаракат сезиларли хавфларни ўз ичига олади. Чунки биткоин нархи ҳозирда энг юқори қийматга етган, лекин унинг нархи кескин ўзгариши ва тушиши мумкин.
Стратегик захира эса, биринчи навбатда, ҳозирда биткоинга эга бўлганларга фойда келтиради. Агар Трампнинг хатти-ҳаракатлари нархларнинг кўтарилишига олиб келса ва улар ўз биткоинларини сотишга қарор қилсалар, катта даромад олишлари мумкин.