Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сафар саналари кейинроқ маълум қилинади . Бу ҳақда ТАСС агентлигига Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди .
«Ташрифга чиндан ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Саналар ҳақида ўз вақтида маълум қиламиз», — деди давлат раҳбари матбуот котиби.
Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия баённомасидан кўчирмаларни КазТАГ агентлиги келтирган ҳолда , Путин 27 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келиши мумкин. Агентликнинг таъкидлашича, протокол ҳали имзоланмаган ва унинг алоҳида бандлари томонлар томонидан келишиб олинмоқда.