Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кредитини тезлаштириб чиқариб беришини ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Кредитини тезлаштириб чиқариб беришини ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кредитини тезлаштириб чиқариб беришини ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1989 йилда туғилган Ш.Одилов (шахси ўзгартирилган) ўзганинг мулкини фирибгарлик, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йил 9 сентябрь куни соат 10 ларда С.Назаровга ўзини иқтисодий барқарор шахс сифатида намоён қилиб, унга Микрокредит банк Хатирчи тумани филиалидан чорвачилик учун расмийлаштираётган 20.900.000 сўмлик кредитини тезлаштириб чиқариб беришини ваъда қилиб, уни алдаб, С.Назаровдан 100 АҚШ долларни олаётганида ашёвий далиллар билан ушланганлиги сабабли, у бошлаган жиноятини охирига етказа олмасдан жиноят содир этишга суиқасд қилган.

Суд, Ш.Одиловни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
25,168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ҳабилулла Тухтаев, Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси

Киритилди: 19:39 21.12.2021. Ўқилди: 2665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!