Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари Р. ҳамда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Я. МЧЖга “Лимончилик фаолиятини ривожлантириш учун замонавий иссиқхона ташкил этиш” мақсадида банк филиалидан ажратилган 1,6 млрд сўм кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “П.Д.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва бошқалар, бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Марҳамат туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.I.” МЧЖ раҳбари З.О. ва бошқалар тикув дастгоҳлари ва матолар сотиб олиш учун ажратилган 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.T.” МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил этиш учун ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:24 25.07.2022. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!