Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Косонсойда нохуш воқеа содир бўлди

A A A
Косонсойда нохуш воқеа содир бўлди

Якшанба, 8 июль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида нохуш воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Косонсой шаҳрида яшовчи М.Қодиров (исми ўзгартирилган) Бомраха массиви ҳудудида жойлашган дала майдонида Тахтакўприк МФЙда яшаган, “Сангилобод ёруғ юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари, муқаддам судланган И.Қобилов (исми ўзгартирилган) билан жанжаллашиб, унинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада И.Қобилов шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган. М.Қодиров қўлга олинган.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 16:58 10.07.2018. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар