“Роскосмос” мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, фазовий қурилма Москва вақти билан 9:24 да (Тошкент вақти билан 11:24 да) атмосферанинг зич қатламларига кирган ва Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда қулаган", дейилади хабарда.
“Космос-482” қурилмаси — 1972 йил 31 мартда Совет Иттифоқининг Венерани ўрганиш бўйича сайёралараро дастури доирасида учирилган қурилма ҳисобланади. Унинг учирилиш мақсади Венеранинг зич атмосфераси, ҳарорати, босими, ёритилиши ва юзасининг таркибини ўрганиш эди. “Роскосмос” хабарига кўра, ҳаракат блокидаги носозлик сабабли қурилма Ернинг юқори эллиптик орбитасида қолган ва аста-секин сайёрага яқинлашиб, қулаган.