Бугун 29 июнь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилди

Корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилди

Аргентинада совуқ ҳаво туфайли маҳаллий корхоналарга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Мамлакатда кутилмаган паст ҳарорат кузатилиши туфайли талаб кучайиши шароитида электр энергияси етказишда сезиларли узилиш юз беришининг олдини олиш учун шундай чора кўришга мажбур бўлди. Хусусан. тўқимачилик ва елим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар чеклов тўғрисида хабар олган. Шунингдек, газ ёнилғиси қуйиш шохобчаларига ҳам ток узатиш вақтинча тўхтайди.

Аргентинада тақвим бўйича қиш 21 июнь куни бошланади. Миллий об-ҳаво хизмати эса 25-26 майдаёқ Буэнос-Айресда ҳарорат икки даражага тушиб кетиши тахмин қилинган. Мамлакат жанубида ҳаво тўққиз даражагача совийди.

Киритилди: 22:20 25.05.2024. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!