Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" Рафиньяга нарх белгилади

"Барселона" Рафиньяга нарх белгилади

Каталониянинг "Барселона" клуби ўз вингери Рафинья Диас билан хайрлашишга тайёр бўлган маблағни аниқлади.

Mundo Deportivo нашори хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчи учун 90 миллион евро талаб қилмоқда. Рафиньяга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди. "Ал-Ҳилол" футболчига катта маош таклиф қилишга тайёр, аммо бразилияликнинг ўзи каталонияликлар сафини тарк этиш ниятида эмас.

Рафинья "Барселона" сафига 2022 йилда "Лидс"дан келиб қўшилган. Шу кунгача Диас клуб билан Испания чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда Рафинья 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:24 28.06.2024. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!