— Мен ушбу касалликдан жуда қўрқяпман. COVID-19 касаллиги хавф гуруҳига кимлар кўпроқ киради?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова:
— Энг аввало, ўзингиз учун билиб олинг: қўрқув — иммун тизимимизни сусайтирувчи энг асосий омил.
Қанчалик кўп қўрқсангиз, стресс ҳолатида қанчалик узоқ қолсангиз, касалликка йўлиқишингиз хавфи шунчалик ортади.
COVID-19 касаллиги хавф гуруҳига эса беморларга қаровчи инсонлар, оила аъзолари, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи тиббиёт ходимлари, қариялар, сурункали касаллиги бор беморлар киради.