Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирусга чалинганларда таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши борасидаги саволга аниқ жавоб йўқ! - мутахассис

Коронавирусга чалинганларда таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши борасидаги саволга аниқ жавоб йўқ! - мутахассис

Ўзбекистонда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова 31 октябрь куни АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусдан даволанган беморларда ҳид ва таъм билиш қачон қайтиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.

Таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши борасидаги саволга аниқ жавоб йўқ. Барчаси жуда индивидуал. COVID-19’да вирус асаб тизими, жумладан, ҳид ва таъмга жавоб берадиган қисмларига ҳам зарар етказиши мумкин. Айрим беморларда ушбу сезгилар соғайганларидан сўнг жуда тез тикланади, бироқ бошқаларида бир неча ойга чўзилмоқда.

Бундан ташқари, мутахассис бир қатор беморлар ёқимсиз ҳидларни сезиш ёки соғайгандан кейин ҳар хил ноодатий таъмларни сезиш кабилардан шикоят қилишаётганини билдирган.

«Бироз сабр қилиб, зарарланган асаб толаларининг тикланишини кутиш лозим», — дейди Абдусаматова.

Киритилди: 11:27 01.11.2020. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!