Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германия Украинага нафақат қурол билан ёрдам беради, балки…

Германия Украинага нафақат қурол билан ёрдам беради, балки…

Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазири Свеня Шулзе эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди.

Deutsche Welle хабарига кўра , 9 май, пайшанба куни бўлиб ўтадиган музокараларда улар Украина энергетика тармоғини ривожлантириш, мутахассислар тайёрлашда Германия ёрдами ва бошқа мавзулар ҳақида гаплашади.

«Шифокорлар ва электриклар камида танклар каби муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда одамлар ҳар куни ўз мамлакатини қайта қурмоқдалар ва таслим бўлишмайди. Шунинг учун нафақат қурол-яроғ билан, балки фуқаролик инфратузилмасини тиклашда ҳам ёрдам кўрсатилиши жуда муҳим», — деди Шулзе Киев вокзалига етиб келгач.

Шулзе 11-12 июнь кунлари Берлинда бўлиб ўтиши режалаштирилган Украинани қайта тиклаш бўйича йирик конференцияни тайёрлаш учун Киевга келган. Бошқа нарсалар қаторида, Украинада кичик ва ўрта корхоналарни қандай қўллаб-қувватлаш ва бу мамлакатни тиклаш учун мутахассисларни топиш масалалари муҳокама қилинади. Анжуманда 1500 га яқин вакил иштирок этиши кутилмоқда.

Германия Украинанинг Европадаги энг йирик ҳарбий, молиявий ва гуманитар ҳомийси ҳисобланади. 2022 йил февралида Россия Украинага ҳужум қилганидан бери Свеня Шулзе Киевга икки марта ташриф буюрган. У Украинани тиклаш бўйича Берлин конференциясининг асосий ташкилотчиларидан биридир.

Киритилди: 16:35 09.05.2024. Ўқилди: 6312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!