"Укамда короновирус тасдиқланди. Оилавий поликлиникага мурожаат этдик, улар актибактериал — "Азитромицин" дори воситасини ичишни буюришди. Бу тўғрими?"
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур саволга қуйидагича жавоб берди:
— Азитромицин – антибактериал дори воситаси бўлса-да, унда инфекциянинг ҳужайра ичига киришини блоклаш хусусияти ҳам мавжуд. Демакки, ҳозирги вақтда уни қабул қилиш билан вируснинг касаллик чақириш занжирларидан бири узилишига эришиш мумкин.