Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус: Янги Зеландияда майдан буён илк марта ўлим ҳолати қайд этилди

A A A
Коронавирус: Янги Зеландияда майдан буён илк марта ўлим ҳолати қайд этилди

Янги Зеландияда майдан буён илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. Тахминан 50 ёшли эркак Окленд яқинидаги шифохонада вафот этган. У Янги Зеландияда коронавируснинг энг ёш қурбони бўлди.

Янги Зеландияда пандемия даврида жиддий авж олиш кузатилмаган, мамлакатда апрелдан кейин 102 кун давомида бирорта янги касалланиш ҳолати қайд этилмаганди.

Ҳатто июнь ойида бош вазир Жасинда Ардерн давлат коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилганди. Аммо август ойида оролда вирус тарқалиши яна авж ола бошлади: Оклендда бир кунда 14 нақар бемор аниқланди, улардан бири хориждан келганди.

Айни пайтда бу мамлакатда 1764 та касаллик қайд этилган бўлса, улардан 1630 нафари соғайган. 23 киши вирусдан вафот этган, 111 нафари даволанмоқда.

Киритилди: 23:36 04.09.2020. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!