Британия миллий статистика бюроси жума куни эълон қилган маълумотларга кўра, Англия ва Уэльснинг қашшоқ туманларида Covid-19дан ўлим даражаси бой ҳудудлардагидан икки баробар кўпроқлиги маълум бўлди. 1 мартдан 17 апрелга қадар нисбатан камбағал графликларда ҳар юз минг кишига пандемия туфайли 50.1 ўлим қайд этилган, ўзига тўқ ҳудудларда эса - ҳар юз минг кишига 25.3 ўлим тўғри келган.
Британия фискал тадқиқотлар институти ҳам коронавирус вақтида тенгсизлик масаласига бағишланган тадқиқотлари натижаларини эълон қилган. Унга кўра, қора танли британияликлар орасида коронавирусдан ўлим топиш даражаси оқ танли британияликларникидан уч баробар ортиқроқ бўлмоқда.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида коронавирусдан 739 киши вафот этганини хабар қилмоқда.
Вафот этганларнинг умумий сони 27 510 кишини ташкил этади. Ҳаммаси бўлиб, мамлакатда ушбу касалликнинг 177454 ҳолати аниқланди. Ўтган кун давомида 122 мингдан ортиқ тест ўтказилди ва 6201 та янги CОВИД-19 касаллиги қайд этилди.