Жума куни Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов республика Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эксперт миссиясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди, дея хабар беради РИА Новости мухбири.
Чет эллик дипломатлар ва журналистлар учун мамлакатда янги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида брифингда гапирган Мередов Туркманистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларини қабул қилишга тайёрлигини таъкидлади.
"Мендан кейин худди шу конференцияни Соғлиқни сақлаш ва Тиббий саноат вазирлиги раҳбари Нурмуҳаммед Какабаевич Аманнепесов ўтказди. Биз Туркманистон ушбу миссиянинг мамлакатга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқладик. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз катта ҳурмат билан ушбу гуруҳнинг Туркманистонга келишини кутмоқдамиз", — дея таъкидлади Туркманистон ТИВ раҳбари.