Яқинда узоқ танаффусдан сўнг Тошкентда таълим муассасаларининг фаолияти давом этади. Карантин чекловларининг юмшатилишига қарамасдан, вирусга дуч келиш хавфи ҳали ҳам юқоридир. Шу муносабат билан мактаблар, коллежлар ва университетларга риоя қилиши муҳим бўлган бир қатор санитария-эпидемиология талаблари қўйилмоқда.
Белгиланган талабларга риоя қилиш ҳолатини текшириш мақсадида Яшнобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари 5-сон ички ишлар бўлими масъулият ҳудудида кирувчи 198, 206, 212 ва 230-сон мактабларда бўлишди. Ўқув синфлари ва хожатхоналардаги умумий санитария ҳолати текширилди, антисептик ва санитария-гигиена воситалари ҳамда тиббий ниқоблар етарли миқдорда борлигига ишонч ҳосил қилинди. Бинога кириш жойи махсус “ўтиш пункти” билан жиҳозланган бўлиб, унда ўқув куни бошланиши олдидан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳароратларини ўлчаш, тиббий ниқоб тақилганини текширилиши зарур. Шунингдек вирус касаллиги аломатлари қайд этилган ўқувчи тиббий ёрдам ходимлари келгунга қадар яккаланиши кўзда тутилган хона ИИБ ходимлари томонидан текширилди.
Таълим муассасалари раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талаблар қайта таништирилди.
Умумтаълим муассасаларининг санитария-эпидемиология ҳолатини текширишдан ташқари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар абитуриентлар имтиҳонлари жараёнида қатнашишлари кўзда тутилган. Улар соат 05.00 дан тестлар ўтказилиши режалаштирилган ҳудудларда бўлажак талабаларни текширишмоқда.