Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: Путин Москвани тарк этди. Нега?

Коронавирус: Путин Москвани тарк этди. Нега?

Москва мэри Сергей Собянин пойтахтнинг 65 ёшдан ошган аҳолисига коронавирус инфекцияси хавфи туфайли уйда қолишни буюрди. Ижтимоий тармоқларда Россия Президенти Владимир Путиннинг ўзини-ўзи изоляцияга олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бир қанча манбаларнинг маълум қилишича, Путин ўз оиласи билан Валдайдаги қароргоҳига кетган. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар тарқатди.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу масалага изоҳ берар экан, давлат раҳбарининг ўзини-ўзи изоляция қилиш режими қўлланилмаганлигини таъкидлади. Бироқ Валдай ҳақидаги маълумот ҳам рад этилмади. “Унинг Москвада квартираси бор, лекин у ерда яшамайди. Президент давлат қароргоҳида яшайди. Шунга кўра, кўпинча у қаерда яшаса, ўша ерда ишлайди ва ёки аксинча”, дея тушунтирган Песков.

Шу билан бирга, у Путин иштирокида оммавий тадбирлар режалаштирилмаганлигини ва ишчи учрашувлар одатдагидек ўтказилишини маълум қилди.

26 март куни Владимир Путин G20 даги ҳамкасблари билан коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади. Саммит тарихда биринчи марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Киритилди: 17:22 27.03.2020. Ўқилди: 7988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!