Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус фожиаси: дунёни Хитой қутқарадими?

A A A
Коронавирус фожиаси: дунёни Хитой қутқарадими?

Коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳукуматларнинг ҳаракатлари муваффақиятига қараб, у тугаганидан кейин глобал иқтисодиётнинг ишлаш жараёни икки сценарий бўйича кетиши мумкин. Ушбу мавзу бўйича бир қатор экспертларнинг тадқиқотлари McKinsey консалтинг компанияси томонидан нашр этилган.

Оптимистик прогнозга кўра, кескин пасайишдан сўнг кескин тикланиш бўлади. Воқеаларнинг бундай ривожланиши учун асосий шарти шундаки, пандемияни 2020 йилнинг иккинчи чораги охирига қадар бартараф этиш керак.

Бундай ҳолда, Хитой тезда тикланади ва кузда 2019 йил охиридаги ишлаб чиқариш даражасига қайтади. АҚШда рецессия сезиларли бўлади ва умуман АҚШ иқтисодининг йил давомида ўсиши нолга тенг бўлади. Европа Иттифоқи бундан ҳам кўпроқ зарар кўради: унинг иқтисодиёти йилига тўрт фоиз йўқотади. Умуман олганда, йил давомида глобал иқтисодий ўсиш суръати 1,4 фоизга пасаяди.

Пессимистик сценарийга кўра, эпидемия чекинмайди ва дунё аҳолисининг аксарияти коронавирус инфекциясидан азият чекади. Бундай пайтда оқибатларнинг қанчалик жиддий бўлиши ҳукуматларнинг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чоралари қанчалик яхши ишлашига боғлиқ бўлади.

Агар бу уринишлар амалга ошмаса, кўплаб банклар қулаб тушади, бу молия тизимини ва ишлаб чиқаришни йўқ қилади ва натижада инқироз бир неча ой давом этади. Агар глобал иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса, бу унинг тез тикланишига олиб келади.

Мутахассислар батафсил ўрганиб чиққан пессимистик сценарийлардан бирига кўра, Хитой фақат 2021 йил ўрталарига келиб тикланади, АҚШ ва ЕИ инқироздан олдинги даражага фақат 2023 йил охирида қайтади. Хитой шарофати билан дунё иқтисодиёти бир йил олдин тикланади.

Кўпинча бундай иқтисодий офатларга одатланиб қолган ривожланаётган давлатлар янги инқироздан омон қоладилар. Ўз навбатида, Ғарбда одамлар даҳшатли шокни бошдан кечиришади, чунки улар Иккинчи Жаҳон урушидан бери бундай воқеаларни кўрмаганлар. Бу дунёнинг ўзида ва одамларнинг хатти-ҳаракатларида чуқур ўзгаришларга олиб келиши мумкин, деб ёзади экспертлар.

 

Киритилди: 17:41 05.04.2020. Ўқилди: 4732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар