Бразилияда бир суткада коронавирус қайд этилган беморлар сони рекорд даражада қайд этилди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида 15 минг 305 кишида коронавирусга мусбат натижа қайд этилган.
Умумий инфекция юқтириш ҳолатлари 218 мингдан ошиб кетди.
Бир суткада қурбон бўлганлар сони 824 та, умимий қурбонлар сони 14 817 нафарга етди.
85 мингга яқин киши эса тузалишга муваффақ бўлган. Энг ёмон ҳолат Сан-Паулу штатида қайд этилган.