Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Коронавирус! Бир гуруҳ шифокорлар авиаҳалокат қурбони бўлишди

A A A
Коронавирус! Бир гуруҳ шифокорлар авиаҳалокат қурбони бўлишди

“Манила” халқаро аэропортида “Lion Air” самолётининг қулаши натижасида юз берган фожиа сабаб камида саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Японияга йўл олган самолёт парвоз пайтида қулаб тушган.

“Philippine Daily Enquirer” хабарига кўра, самолётда даволаниши керак бўлган Канада фуқароси, шунингдек, яна бир йўловчи ҳамда олти экипаж аъзоси бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат сабаби учиш-қўниш йўлагидаги ёнғин бўлган.

Қайд этилишича, самолётда бундан ташқари коронавирусга қарши курашиш учун олиб кетилаётган бир гуруҳ шифокорлар, тиббий ниқоблар ҳамда дори-дармонлар ҳам бўлган.

Киритилди: 20:00 29.03.2020. Ўқилди: 9319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!