Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Конгода Эбола қурбонлари сони 2,6 мингдан ошди

Конгода Эбола қурбонлари сони 2,6 мингдан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 2642 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий жамоат саломатлиги институти ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, эпидемия бошланганидан буён Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар сони 5514 тага етган.

«Сўнгги 24 соат ичида 55 та янги касалланиш ҳолати аниқланди, 23 киши вафот этди, 18 нафар бемор соғайди. Шу тариқа, эпидемия бошланганидан буён касалланганлар сони 5514 нафарга, вафот этганлар эса 2642 нафарга етди», — дейилади ҳисоботда.

Эбола — оғир кечувчи юқумли касаллик бўлиб, вирус одамларга зарарланган ҳайвонлардан юқиши, кейин эса инсондан инсонга қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали тарқалиши мумкин.

Киритилди: 14:01 24.08.2026. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар