Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Конго Республикаси БРИКСга қўшилмоқчи

Конго Республикаси БРИКСга қўшилмоқчи

Конго Республикаси БРИCСга киришдан манфаатдор. Бу ҳақда мамлакат президенти Денис Сасу Нгуессо маълум қилди.

Африка давлати раҳбари мамлакат ҳеч бўлмаганда ассоциация билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

“Бундай истиқбол бор, у очиқ. Ассоциацияга бир қатор давлатлар аъзо бўлди. БРИКС+ формати ҳақида ҳам эшитдим. Хўш, агар бу имкониятларнинг барчаси мавжуд бўлса, нима учун эмас. Конго манфаатдор бўларди", - деди Сассоу Нгуессо.

Аввалроқ, Малайзия ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳассан мамлакат 2025-йилда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АSEAN) раиси бўлгач, БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза беришини маълум қилганди. Куала-Лумпур Бразилия президентлиги даврида аъзолик бўйича музокаралар олиб боради.

Киритилди: 13:50 29.06.2024. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!