Конго шимоли-шарқидаги кўчирилганлар учун мўлжалланган Кигонзе лагерида май ойининг бошидан бери камида 30 киши вафот этди, бу эса расмийларни Эбола вируси тарқалиши мумкинлигидан хавотирга солмоқда.
Лагерь расмийлари ва гуманитар ташкилотлар унинг аҳолиси орасида мисли кўрилмаган ўлим ҳолатлари ҳақида хабар беришди.
Агентлик маълумотларига кўра, марҳумда иситма, бош оғриғи ва қусиш каби Эбола билан боғлиқ аломатлар кузатилган. Бироқ, беморлар ва уларнинг оилалари яқин вақтгача тестдан ўтишдан бош тортганлиги сабабли, ўлим сабаби ҳали тасдиқланмаган.
"Одамлар илгари шунчаки ўлмаган", деди лагерь вакили Десирее Гродеа Бапи.
Кигонзе лагери мамлакатда Эбола эпидемияси маркази ҳисобланган Буниа шаҳрида жойлашган. Шунингдек, вируснинг Конго шарқидаги 5 миллиондан ортиқ ички кўчирилганлар орасида тарқалиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар билдирилмоқда.