Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Конго Демократик Республикасида кема ҳалокати оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 50 киши бедарак йўқолди

Конго Демократик Республикасида кема ҳалокати оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 50 киши бедарак йўқолди

Конго Демократик Республикаси (КДР) жануби-ғарбидаги Кванго дарёсида кема ҳалокатга учраши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 50 киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Кванго провинцияси вице-губернатори Реми Сакига таяниб, Agence France-Presse хабар берди.

Унга кўра, бортида 150 га яқин одам бўлган кема кўприк таянчига урилиб, чўкиб кетган.

Қайд этилишича, 100 дан кам одам қутқарилган, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:19 17.09.2024. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!