10 август куни содир бўлган вайронкор ер силкинишидан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Зилзила маркази Сан-Хосе-дел-Палмар шаҳрида жойлашган. Дастлабки ер силкинишидан кейин мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ афтершоклар (такрорий силкинишлар) қайд этилган, уларнинг энг охиргиси 3,8 магнитудани ташкил этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат туфайли жами 5 000 га яқин уй зарар кўрган, ўнлаб бинолар бутунлай қулаган ва юзлаб турар жойлар вайрон бўлган. Ўнлаб автомобил йўллари яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда қутқарувчилар йирик вайроналарни тозалаш ва одамларни қутқариш учун кран ҳамда экскаваторлардан фойдаланмоқда