Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Колумбияда 18 ёшли футболчи ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, вафот этди

Колумбияда 18 ёшли футболчи ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, вафот этди

Колумбиянинг “Мильонариос” футбол клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Сантьяго Кастрильон 18 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

21 март куни Кастрильон миллий ёшлар турнири доирасидаги ўйин вақтида ҳушини йўқотган.

“Унга жамоа шифокорлари томонидан зудлик билан ёрдам кўрсатилди ва тез ёрдам машинасида шифохонага етказилди. У ерда кардиологлар интенсив терапия бўлимида уни даволашди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Сантяго ўзига келмади ва якшанба куни оиласи, жамоадошлари ҳамда дўстлари олдида вафот этди. Сантьяго шунчаки футбол ўйнамасди, у футбол билан яшар ва уни ҳис қилар эди. У бу қувончни табассум билан баҳам кўрарди, эндиликда у қалбимизда мангу муҳрланиб қолади. Оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, - дейилади клуб баёнотида.

Кастрильон “Мильонариос”нинг асосий жамоасида майдонга тушмаган бўлса-да, бир неча бор ўйин қайдномасига киритилган.

Киритилди: Бугун 13:06. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!